Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида Саудия тараққиёт фонди экспертлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га қўмита мутасаддилари маълум қилди.
Учрашувда қўшма инвестицион лойиҳаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.
Жумладан, «Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларни барпо этиш ва уларни замонавий тиббий ускуналар билан таъминлаш», «Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани қишлоқ аҳолисини ичимлик суви таъминотини яхшилаш» масалалари бўйича ўзаро музокаралар олиб борилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳри, Навоий ва Фарғона вилоятларида қишлоқ уй-жойлар қурилиши лойиҳасини йўлга қўйишда Саудия тараққиёт Фондининг иштироки масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Изоҳ (0)