• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ТАҚИ ижодий имтиҳонларидан норозилик билдирилди. Институт апелляция комиссияси вазиятга изоҳ берди

    Ўзбекистон олий таълим муассасаларидаги ижодий имтиҳонлар юзасидан бир неча шикоятлар келиб тушди. Аввалроқ Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети ижодий имтиҳонлари баҳоларидан норози абитуриентларнинг шикоятлари эълон қилинган эди. Кейинроқ Тошкент архитектура-қурилиш институтига ҳужжат топширган абитуриент видеохабар йўллади. Эътиборга молик жиҳати, ТАҚИдаги вазият юзасидан институт вакиллари изоҳ берди.

    Фото: «Дарё» / Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: «Дарё» / Илёсхўжа Султонхўжаев

    Абитуриент нима дейди?

    Тошкент архитектура-қурилиш институтига кириш имтиҳонлари доирасида расм ва чизмачилик йўналишлари бўйича ижодий синовлар бўлиб ўтган. Бироқ бу синовларнинг натижалари кўплаб абитуриентларнинг норозилигига сабаб бўлган.

    «Дарё»га мурожаат қилган абитуриентлардан бирининг сўзларига кўра, ижодий ишларга нисбатан паст баҳолар қўйилган. «Айни вақтда, ижодий ишларини қониқарли деб айтиш қийин бўлган баъзи абитуриентларга юқори баллар қўйилган», — дейди абитуриент.

    Ижодий имтиҳонлар баҳолари юзасидан аппелляция бериш жараёнида 100 дан зиёд абитуриент, уларнинг ота-оналари, яқинлари қатнашган. Вазият кескинлашиб, «тўполонга айланиб кетган, баҳолардан ҳамма норози бўлган».

    Барча норози абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ижодий имтиҳон қайтадан ўтказилишини талаб қилган, бироқ институт вакиллари бу талабни рад этиб, апелляция жараёни янгидан бўлиб ўтишини эълон қилган. «Навбатим келгунича олти соат ўтирдим, атиги бир балл қўшиб беришди», — дейди мурожаатчи.

    Институт вакиллари-чи?

    ТАҚИ апелляция комиссияси раҳбари Муҳаммаджон Аҳмедовнинг «Дарё»га маълум қилишича, бино ва иншоотлар қурилиши йўналиши бўйича ўқишга ҳужжат топширган 1400 дан зиёд абитуриент расм ва чизмачиликдан ижодий имтиҳон топширган. Имтиҳонларнинг ҳар бири бўйича абитуриент 37,8 баллгача, умумий 75,6 балл тўплаши мумкин.

    Апелляция жараёни икки кунга чўзилган. Биринчи куни 82 та, иккинчи куни 68 та — жами 150 та аризачининг даъволари кўриб чиқилган. Биринчи кунда ҳам, иккинчи кунда ҳам аризаларни кўриб чиқиш 23:30 гача давом этган. Иккинчи кунги апелляция жараёнида комиссия ишида нафақат институт вакиллари, балки олий ва ўрта махсус таълими вазири биринчи ўринбосари, Давархқўм ходимлари, шунингдек, апелляцияга келган абитуриентларнинг ота-оналари томонидан овоз бериш йўли билан танланган холис уч ота-она қатнашган.

    Апелляцияга ота-онаси билан бирга келган абитуриентлар ота-оналари билан бирга қабул қилинган, уларнинг ишлари қайта кўриб чиқилиб, камчиликлари кўрсатилган, баъзиларига баҳолари 1-2 балл кўтариб берилган. «Ёнимда туриб чизган абитуриентнинг иши қониқарли эмасди, лекин у юқори балл олибди, деганлар бўлди. Ўша абитуриентнинг кимлигини айтинг, ишини кўриб чиқамиз, деб барча талабгорларга айтдик, бироқ уларнинг ҳеч бири исм-фамилияларни келтирмади», — дейди Муҳаммаджон Аҳмедов.

    Айни вақтда, баъзи абитуриентларнинг талабига кўра, юқори баҳога лойиқ кўрилган ишлар ҳам, янада пастроқ баҳо қўйилган чизмалар ҳам олиб чиқиб кўрсатилган. «Апелляцияда қатнашган абитуриентларнинг бари аризалари бўйича комиссия қарорларидан қониқиш ҳосил қилганликлари ҳақида тилхат топширган. Баъзилар устимиздан Президент порталига шикоят қилишини айтди. Бу уларнинг ҳуқуқи, агар бизнинг қароримиздан қониқмаган бўлса, шикоят қилиши мумкин», — деди апелляция комиссияси раиси.

    31.07.2017, 19:38   Изоҳ (0)   40703
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сергелидаги кафеда бир қизни пичоқлаган шахс қўлга олинди

    31.07.2017, 19:12

    Яшнобод туманида 63 туп наша етиштирган шахс қўлга олинди

    31.07.2017, 18:05

    Самарқандда имтиҳонга телефон олиб киришга уринган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди

    31.07.2017, 17:41

    «Ўзбекозиқовқатхолдинг» жаҳон бозорида UzAgro брендини илгари суради

    31.07.2017, 16:52

    9—10 сентябрь кунлари Катта театрда I Simfonik Open Air оқшоми бўлиб ўтади

    31.07.2017, 16:41

    Бектемирда бировнинг телефони ва пулига кўз олайтирган жуфтлик ушланди

    31.07.2017, 15:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда жиҳодчиларнинг яширин жамоати фаолиятига чек қўйилди

    Ўзбекистон | 28 июн, 12:04

    27 та тоъй либоси, 90 та шахсий самолёт ва меҳмонлар орасида жаҳон юлдузлари: миллиардер Жефф Безоснинг Венециядаги тоъйи ҳақида энг муҳим тафсилотлар

    Лайфстайл | 28 июн, 11:40

    Музли ванна, медитация ва Ayurve’da: машҳурлар тонгни қандай бошлайди?

    Шоу-бизнес | 28 июн, 11:35

    Тошкент вилоятида ҳокимият ерини 200 минг долларга сотаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 11:20

    Охири йўқ рилслар, йўқотилаётган вақт: телефон қарамлигидан қутулиш учун 8 қадам

    Лайфстайл | 28 июн, 11:02

    Қибрайда фуқаро эҳтиётсизлиги оқибатида Бўзсув каналига тушиб кетди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 10:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.