Россия ва Хитой Шимолий Кореяга босимни кучайтириши лозим. Япония бош вазири Синдзо Абэ шундай ҳисобламоқда, дея хабар беради «РБК».
Бош вазирга кўра, Япония Шимолий Корея муаммосини тинч йўл билан ҳал этишга уринмоқда, бироқ КХДР буни тўлиқ инкор этиб, вазиятни бир томонлама кескинлаштирмоқда.
«Халқаро ҳамжамият, хусусан, Хитой ва Россия, бу кўриниб турган ҳолатга жиддий муносабат билдириши ва босимни кучайтириши лозим», — таъкидлади Абэ АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатидан сўнг.
Абэ ва Трампнинг мулоқоти 31 июль куни бўлиб ўтди. Томонлар КХДР билан боғлиқ вазиятни изга солиш учун қўшимча чоралар зарурлиги тўғрисида якдил хулосага келди.
Изоҳ (0)