Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Қатарнинг ҳажни байналминаллаштириш ҳақидаги талабини қиролликка нисбатан «уруш эълон қилиниши» деб атади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Қатарнинг муқаддас қадамжоларни байналминаллаштириш ҳақидаги талаблари қиролликка қарши тажовуз ва уруш эълон қилиш ҳисобланади», — дея таъкидлади вазир.
Унинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони «зиёратгоҳларни байналминаллаштириш устида ишлайдиган» ҳар қандай кишига жавоб қайтариш ҳуқуқига эга.
Аммо Доҳа ҳақиқатан ҳам шундай талабларни илгари сургани ҳақида расмий тасдиқ йўқ.
Қатар аввалроқ Ар-Риёд ҳажга сиёсий руҳ бергани, аммо ислом, ҳар қандай дин каби, муқаддас қадамжолар ишида сиёсат бўлмаслигини назарда тутишини тилга олган эди.
Изоҳ (0)