Британияда оғир хасталикдан вафот этган 11 ойлик Чарли Гарднинг ота-онаси хайрия ташкилотини тузади. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Болакайда ДНКнинг митохондриал етишмовчилиги синдроми қайд этилганди. Британия суди ва Европа инсон ҳуқуқлари суди ота-онага тажриба тариқасида даволаш учун АҚШдан шифокор таклиф этишни ман қилди.
Фожиага лоқайд қарамаган одамлар Чарлини даволаш учун 1,35 миллион фунт стерлинг тўплаганди. Энди Конни Йейтс ва Крис Гард бу пулларни фарзандлари тўшакка михланган оилаларга ёрдам берадиган фондга йўналтиради.
Изоҳ (0)