Ғиждувон туман ИИБга «Бобур» МФЙда яшовчи тумандаги 1-сонли мактаб ўқитувчиси А.Сафарова ариза билан мурожаат қилган. Аризага кўра, тунги вақтда номаълум шахс унинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, 4 815 000 сўм нақд пулларини, 200 АҚШ доллари ва 12 турдаги баҳоси 17 300 000 сўмлик тилла-тақинчоқларини ўғрилаб кетган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар берди.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни 1968 йилда туғилган У.Аҳмедов содир қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан У.Аҳмедовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)