2017 йилнинг 29 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 5 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 7 нафар шахслар тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
2017 йилнинг 29 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2283 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 478 тасини қўпол турдаги, 26 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 29 июль куни жами 1844 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 1050 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 794 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.
Изоҳ (0)