АҚШ давлат департаменти вакили Хезер Науэрт АҚШ «Венесуэладаги авторитаризм архитекторлари»га қарши кескин чоралар кўришда давом этишини айтди, деб ёзади «Газета.ru» Науэртнинг баёнотига таяниб.
«Биз Венесуэладаги авторитаризм архитекторларига қарши, шу жумладан, овоз бериш натижалари бўйича миллий таъсис мажлисида қатнашадиганларга қарши кескин ва тезкор чоралар кўришда давом этамиз», — дейилади баёнотда.
Аввалроқ АҚШ Венесуэланинг нефть секторига нисбатан, шунингдек, мамлакатнинг бир қатор мансабдорларига қарши санкциялар киритиши мумкинлиги хабар берилган эди.
Изоҳ (0)