Хоразм вилояти Хива туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирувда юрган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
2017 йил 28 июнь куни Хива тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан айбланиб, қидирувда бўлган, муқаддам судланган А.Абдуллаев ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан қўлга олинди.
Изоҳ (0)