Халқ депутатлари Зангиота туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Абдуваҳоб Тамикаев туман ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
«Агробанк» бошқаруви раиси бўлиб ишлаб келган Абдуваҳоб Тамикаев мазкур лавозимда туманни 2016 йил февралидан бери бошқариб келган Саъди Шерматовни алмаштирди.
Шунингдек, туман прокурори, ИИБ, ДСИ бошлиғи, ер ресурслари ва давлат кадастри, молия ва ғазначилик бўлимлари раҳбарлари ўз лавозимини тарк этгани билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 20 июлдаги қарори билан Зангиота тумани ҳудуди чегараси доирасида Зангиота ва Тошкент туманларини ташкил этилади.
Изоҳ (0)