Навоий вилоятининг Хатирчи туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан туман ҳудудида уйида ноқонуний равишда қурол сақлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
2017 йил 23 июль куни Хатирчи тумани «Бахшижар» МФЙда яшовчи, 1968 йилда туғилган П.О. ўз яшаш хонадонида 1964 йилда Ижевск механика заводида ишлаб чиқарилган, Иж-18 русумли, 16-калибрли отиш учун яроқли бўлган ов қуролини тегишли ҳужжатларсиз, қонунга ҳилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-модда, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)