Пентагонда маълум қилинишича, КХДР томонидан учирилган қитъалараро баллистик ракета 1000 километрга яқин парвоз қилган ва япон иқтисодий зонасига бориб қулаган. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Пентагон вакили капитан Жефф Дэвиснинг сўзларига кўра, ракета КХДРнинг шимолий қисмидан учирилган.
Шунингдек, унинг таъкидлашича ракеталар Шимолий Америка учун хавф туғдирмайди.
Аввалроқ, Шимолий Корея яна бир баллистик ракетани учиргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)