Россиянинг собиқ матбуот вазири Михаил Лесин бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлмаган, балки Вашингтондаги меҳмонхонада ўлдирилган. Бу ҳақда АҚШ разведка ва ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларга таяниб, BuzzFeed маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Лесин Вашинтонда АҚШ адлия вазирлиги ходимлари билан учрашувдан аввал ўлдирилгани билдирилмоқда. ФҚБнинг икки агенти ва Америка разведкаси ходимига кўра, собиқ вазир «ўлгунча калтакланган».
Нашр АҚШ адлия вазирлиги ходимлари Михаил Лесинни RT телеканалидаги фаолият ҳақида интервьюга таклиф қилганини таъкидламоқда. У мазкур телеканалга асос солганди.
Михаил Лесиннинг ўлими бўйича иш расман ёпилган. Колумбия округи бўйича АҚШ федерал прокурори Лесиннинг ўлимига бахтсиз ҳодиса сабаб бўлганини маълум қилган.
Изоҳ (0)