Ўзбекистонда ижарада, қариндоши ёки танишининг уйида яшовчи талабаларни рўйхатга олиш тартибининг қулай ва соддалаштирилган шакли жорий этилади. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган, деб ёзади «Газета.uz».
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига рўйхатга олиш тартибининг қулай ва соддалаштирилган шаклини ишлаб чиқиб, икки ой муддатда амалиётга жорий қилиш юклатилди.
Изоҳ (0)