2017/2018-ўқув йилидан бошлаб ҳар бир олий таълим муассасасида барча курсларда камида 2 та гуруҳда мутахассислик фанларини инглиз тилида ўқитишни босқичма-босқич ташкил этилади. Бу Президентнинг 27 июлдаги «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланди, деб ёзади UZ24.
Шу мақсадда инглиз тилида дарс ўтадиган профессор-ўқитувчиларни мақсадли тайёрлаш, улар тегишли тайёргарликдан ўтиш учун хорижга юборилади.
Шунингдек, ўқув машғулотларини олиб боришга хорижий мутахассисларни жалб қилиш, машғулотларни ривожланган давлатлар олий таълим муассасаларида бугунги кунда фойдаланилаётган замонавий ўқув адабиётлари асосида ўтилишини йўлга қўйиш таъминланади.
Изоҳ (0)