Сирдарё туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан туман ҳудудида фоҳишахона сақлаган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
2017 йилнинг 6 июль куни, тахминан, соат 21:30 да, тезкор тадбирлар давомида О.Борисов (исм-шариф ўзгартирилган) Сирдарё шаҳар ҳудудида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 30 000 сўм пул эвазига фуқаролар «Т» ва «Д»га жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)