Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Гужарот штатида рўй берган сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва аҳоли ўртасида уй-жойидан ажраганлар, жиддий талофат кўрганлар борлиги муносабати билан Ҳиндистон президенти Рам Натх Ковиндга самимий ҳамдардлик изҳор этди, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев мактубда Ҳиндистон президенти ва бутун Ҳиндистон халқига чуқур таъзия билдирди. Оила аъзолари ва яқинларидан жудо бўлган инсонларга самимий ҳамдардлик сўзларини етказиб қўйишни сўради.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда бир неча кундан бери давом этаётган шиддатли ёмғирлар сабали Гужарот штатида содир бўлган тошқинлар оқибатида 119 киши қурбон бўлганди.
Изоҳ (0)