Чилонзор туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан туман ҳудудида қўшмачилик жинояти билан илгари судланган аёл яна қўшмачилик қилаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
2017 йилнинг 10 июль куни, тахминан, соат 01:30да, тезкор тадбирлар давомида Д.Юсупова (исм-шариф шартли) Чилонзор туман ҳудудида жойлашган хонадонда қўшмачилик қилиб, 40 минг сўм эвазига фуқаролар «G» ва «З»га жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 131-моддаси 4-қисми билан жиноят иш қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)