АҚШ Сурия қуролли мухолифати гуруҳларидан бирини қўллаб-қувватлашни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда АҚШ бошчилигидаги коалиция штаби расмий вакили Райан Диллон маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Гап шу пайтгача АҚШнинг минтақадаги шерикларидан бири бўлган «Шуҳада ал-Қурратайн» гуруҳи ҳақида кетмоқда.
«Мазкур гуруҳ бир томонлама, АҚШ ва коалиция рухсатисиз ўт очишни тўхтатиш ҳудудларидан ташқарида патруллашни амалга оширди. ИШИДга қарши курашга бевосита қаратилмаган ҳаракатларда иштирок этди. Шу боис коалиция энди уларнинг операцияларини қўллаб-қувватламайди», — таъкидлади Райан Диллон.
Расмий вакил Пентагон АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган ва ундан ҳарбий ёрдам олаётган Сурия мухолифати гуруҳларидан бири билан алоқаларни узиш юзасидан биринчи бор қарор қабул қилаётганини тан олди.
Изоҳ (0)