27 июль куни соат 11:00 атрофида Тошкентнинг Олмазор тумани, Байроқтол кўчаси, 102-уй манзилидаги 12-трест қурилиш корхонаси механизация бошқармаси ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент ИИББдан «Газета.uz»га хабар қилинди.
«Ёнғин 12-трест ҳудудида юзага келди, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида эмас. Керосинли цистерна ёниб кетди. Ёнғинни ўчириш учун саккизта ўт ўчириш гуруҳи жалб қилинди», — деди суҳбатдош.
Унинг сўзларига кўра, ёнғин бартараф этилган, жабрланганлар ва қурбон бўлганлар йўқ. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)