Америкалик актёр Жорж Клуни эркак юлдузлар орасида энг чиройли юз соҳиби деб тан олинди. Бу ҳақда Daily Mail рейтингига иқтибос келтирган ҳолда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Нашрга кўра, юлдуз барча кўрсаткичлар бўйича 91,86 балл ишлади. Кучли учликка, шунингдек, Брэдли Купер (91,80) ва Брэд Питт (90,51) кирди.
Биринчи ўнликдан ўрин олган юлдузлар қаторида, шунингдек, хонанда Гарри Стайлс (89,63), футболчи Дэвид Бекхэм (88,96), актёрлар Уилл Смит (88,88), Идрис Эльба (87,93) ва Райан Гослинг (87,48) бор.
Рўйхатга One Direction гуруҳининг собиқ аъзоси Зейн Малик (86,5) ва актёр Жейми Фокс (85,46) якун ясади.
Изоҳ (0)