Полициячилар Камчатканинг Милково қишлоғи ҳудудидаги туман касалхонаси ҳудудига кирган айиқни отиб ташлади. Бу ҳақда Россия ИИВ ўлка бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Полицияга фуқаролар қўнғироқ қилиб, туман касалхонаси ҳудудида айиқ юрганлиги ҳақида хабар берди. Воқеа жойига навбатчи полиция наряди жўнатилди. Ходимлар айиқни ортига, ўрмонга ҳайдаб юборишга ҳаракат қилди, бироқ у кетмади ва ўзини тажовузкор тутди. Қонунчиликка биноан, жонивор зарарсизлантирилди», — дейилади хабарда.
Полицияга кўра, воқеа туфайли жабрланганлар йўқ.
Изоҳ (0)