Ўзбекистон олий таълим муасасалари тузилмасида таълим сифатини назорат қилувчи бўлимлар ташкил этилади. Бу ҳукуматнинг Вазирлар Маҳкамаси қошида таълим сифатини назорат қилиш бўйича Давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорида кўзда титилган, дея хабар беради «Газета.uz».
Инспекция Ўзбекистон Президентининг жорий йил 20 апрелдаги қарори билан Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш, педагог кадрлар ва таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш сифатини назорат қилиш бўйича бошқармаси базасида ташкил этилган эди.
Янги бўлимлар зиммасига ОТМларни ички аттестациядан ўтказиш, уларнинг натижалари, шунингдек, таълим сифатига таъсир кўрсатувчи омиллар тўғрисидаги маълумотлқарни ўқув юрти ректори ва инспекцияга тақдим этиш юклатилган.
Бўлимлар ходимлари бошлиқ ва икки нафар бош мутахассисдан таркиб топиб, давлат инспекцияси томонидан тайинланади ва вазифасидан озод қилинади.
Изоҳ (0)