Daimler автоконцерни Германиянинг беш энг йирик автомобилсози ўзаро тил бириктириб ноқонуний ишлар қилганини биринчи бўлиб тан олди. Бу ҳақда маҳаллий Süddeutsche Zeitung газетасига асосланган ҳолда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, бундай қадамдан кўзланган мақсад жанжалдан юридик оқибатларсиз чиқишдир.
Яна бир компания — Volkswagen ҳам аксилмонопол қонунчилик бузилганини ҳукуматга хабар қилган, аммо Daimler компанияси ундан олдинроқ бу ахборотни етказишга улгурган.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Volkswagen жарима санкциялари 50 фоизга қисқаришига умид қилса бўлади.
Германия ҳукумати вакили Ульрике Демме Европа иттифоқи аксилмонопол органлари беш йирик автомобилсоз 1990-йиллардан буён машина ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича ўз хатти-ҳаракатларини келишган ҳолда амалга ошириб келгани ва бу билан монополия яратгани борасидаги ахборотни текшираётганини билдирган эди.
Изоҳ (0)