• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Гаджетлар

    Суперқимматбаҳо телефонлар ишлаб чиқарувчи Vertu қандай хонавайрон бўлди?

    Шу кунларда Британия нашрларидан бири дунё бўйича энг қимматбаҳо телефонлар ишлаб чиқарувчиси Vertu банкрот бўлганлиги ва 200 кишидан иборат жамоасини тарқатиб юбораётганлигини маълум қилди. Телефонлари 10 минг доллардан 40 минг долларгача турган мазкур бренднинг 160 миллион доллар қарзлари йиғилиб қолди. Vertu бизнесини сақлаб қолишга уриниб қарзларини реструктуризация қилишга уринди, бироқ кредиторлар унга ён босмади. Қурилмалари 20 йил давомида ҳашамат ва молиявий муваффақият рамзи бўлган компания қандай қилиб хонавайрон бўлганлиги ва унинг янги эгаси брендни қайта тиклашга эриша олиш-олмаслиги ҳақида «РИА Новости» ҳикоя қилади.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Компания фаолияти қандай бошланган эди?

    1998 йилда Vertu компаниясининг пайдо бўлишида Финляндиянинг Nokia компанияси асосий рол ўйнади. Ўша даврдаги мобил телефонлар бозори етакчиси Буюк Британияда шўъба корхонасини очди. Nokia етакчи дизайнери Фрэнк Nuovo Vertu’нинг ғоявий илҳомлантирувчисига айланди.

    Ғоя ҳашаматли заргарлик буюми каби мобил телефон яратиш ва унинг эгаси юқори ижтимоий мақомига урғу беришдан иборат эди. Vertu мобил телефонларни безатиш учун қимматбаҳо материаллар — чарм, титан, олтин, платинадан фойдалана бошлади. Экранларни сапфирдан ишлаб, қурилмани қимматбаҳо тошлар билан безата бошлади.

    Унинг ўзига хос жиҳати ҳар бир қурилманинг қўлда терилиши ва эксклюзив консьерж-сервиси бўлди. Туну-кун хизмат кўрсатувчи сервис телефон соҳиби кийимларини кимёвий тозалаш учун олиш ва у учун ресторанга VIP-ташрифни ташкил этиши мумкин эди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Қўлдан қўлга

    Олий мақомли маҳсулот Саудия Арабистони бойваччалари, Хитой бизнесменлари ва россиялик янги бойларга маъқул келди. Vertu йилига 200 миллион долларлик қурилмалар сота бошлади.

    Бу вақт давомида асосчи компания Nokia’нинг ишлари орқага кета бошлади. У ходимлари сонини қисқартириб, ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш учун маблағ қидира бошлади. 2011 йилда Nokia дунёнинг энг йирик смартфон ишлаб чиқарувчиси номидан маҳрум бўлди, бир йил ўтиб эса Vertu акцияларининг катта қисмини Швеция ЭҚТ компаниясига сотди.

    Бу пайтга келиб Vertu тезкорлик билан ўзгариб бораётган бозордан ортда қола бошлади. Шведлар янги йўналишга ўтди: телефонларни машҳур бўлмаган операцион тизимлардан Android’га ўтказди ва тугмалар ўрнига сенсорли экран технологиясидан фойдалана бошлади.

    Бироқ аллақачон кеч бўлган эди: илғор рақобатчилар Apple ва Samsung шиддат билан бозорни эгаллаган, Vertu эса мижозларига ҳеч қандай янгилик таклиф қила олмади.

    Оқибатда нуфузли телефонлар сотуви узлуксиз пасая бошлади, 2014 йилда компания 65 миллион доллар зарар кўрганлигини маълум қилди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    iPhone’га қадар ва ундан кейин

    Ушбу телефонларнинг охирги моделлари замонавий талабларга жавоб беради. Масалан, янги Vertu Аster Chevron смартфонлари тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon процессори, 64 Гб ички хотира, 13 мегапикселли асосий камера ва 2 275 мАч аккумулятор билан таъминланган.

    Унинг люкслигини титан корпус ва сапфир шишали экрани яратади. Қурилма нархи — 300 минг рубль. Бироқ экспертлар бугунги флагманлар технологик характеристикаси Vertu’ни ортда қолдириши — уларнинг технологиялари доимий равишда мукаммаллашиб бориши, шу билан бир вақтда улар деярли ўн баробар арзонлиги ва оммавий ишлаб чиқаришга мўлжалланганлигини таъкидлайди.

    Буни бадавлат кишилар аудиторияси ҳам тушуниб етди: энди улар чиройли ўрам учун ортиқча тўлов қилишни истамайди. Қолаверса, iPhone’нинг ўзи ҳам қўшимча тўлов эвазига (5—10 минг доллар) буюртма асосида корпусни чарм, платина ёки соф олтинга «кийинтириб бериши» мумкин.

    Танқидчилар қурилманинг ички қисмига ўйиб ёзилган Handmade in England ёзувини ҳам киноя остига олади. Maркетологлар бой мижозлари онгига қурилмалар фақат Англияда яратилишини сингдиришга муваффақ бўлгани ҳолда Vertu’нинг барча моделлари қисмларини Хитой ва европалик ишлаб чиқарувчилар етказиб беради.

    Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Vertu технологик жиҳатдан бозор етакчилари билан битта вагонга тушиб олишга эриша олмайди: вақт қўлдан бой берилган. Экспертлар Vertu’нинг янги соҳиби, туркиялик миллиардер Ҳакан Узан брендни қайта жонлантиришдан кўра, уни тезроқ дафн қилишини тахмин қилмоқда.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Ҳакан Узан ким ва унга Vertu нега керак?

    Британиянинг Daily Telegraph нашри маълумотига кўра, 2017 йилнинг мартида Vertu’ни туркиялик бизнесмен Ҳакан Узанга тегишли Baferton компанияси 61 миллион долларга харид қилди. Нуфузли турк оиласидан чиққан Узан ўз вақтида Uzan Holding қурилиш компаниясига эгалик қилган. Унинг таркибига мобил операторлар ва банклар ҳам кирган.

    Узан оиласи атрофида тез-тез можаролар юзага келиб туради. Масалан, 2002 йилда у икки миллиард долларлик кредитни мақсадга номувофиқ ишлатганликда айбланди: пуллар Туркия мобил алоқасини ривожлантиришга эмас, Манхэттенда кўчмас мулклар, самолёт ва яхталар харид қилишга сарфланганлиги аниқланди.

    Кейинчалик кузатувчилар Ҳакан Узан ёрдамчисидан Vertu телефони харид қилишни сўраганда, у эътибор қилмасдан, бутун компанияни харид қилганлиги ҳақида ҳазил қилади. Узан икки ой ўтиб катта хатога йўл қўйди: 360 минг долларга компания тарихидаги энг қимматбаҳо телефон — Signature Cobra Limited Edition’ни тақдим этди.

    Компаниянинг янги эгаси таслим бўлмоқчи эмас: у Vertu’нинг бутун ишлаб чиқаришини Хитойга кўчириш ва йил охирида хитойча Vertu’ни сотувга чиқаришни режалаштирмоқда. Бунда унинг нуфузи ҳақида сўз очишга тўғри келмайди. Энг яхши ҳолатда у иккинчи ёки учинчи эшелонга мансуб Хитойнинг навбатдаги смартфонига айланади ва унинг аввалги шон-шуҳрати унга фойда келтирмайди.

    24.07.2017, 13:19   Изоҳ (0)   63199
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гаджетлардан фойдаланишнинг кўзга зарарини қандай қилиб камайтириш мумкин?

    22.07.2017, 20:11

    iPhone 8: Смартфон орқа панелининг «жонли» суратлари пайдо бўлди

    21.07.2017, 13:57

    HTC сотувлар бўйича собиқ президенти Nokia раҳбари этиб тайинланди

    20.07.2017, 14:13

    Apple собиқ креатив директори: Apple смартфонлар бозоридаги рақобатда Samsung’дан ортда қолиши мумкин

    18.07.2017, 13:26

    Тошкентда Huawei компаниясининг Honor 8 смартфони 3,9 млн сўмдан сотилмоқда

    18.07.2017, 10:27

    Тошкентда LG К7 смартфони 1,2 млн сўмдан сотувга чиқди

    17.07.2017, 09:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.