iPhone’нинг 10 йиллик юбилейи яқинлашгани сари интернет тармоғида янги флагманга боғлиқ турли сурат ва видеолар тарқалиб Apple ишқибозларини ҳаяжонга солмоқда. «Hi-tech.mail.ru» нашри iPhone 8’нинг янги суратини тақдим этди.
Таъкидланишича, суратда iPhone 8’нинг орқа панели тасвирланган. Ундан кўриш мумкинки, смартфоннинг бармоқ изи сканери худди Samsung Galaxy S8’ники каби орқа панелида жойлашган бўлади. Бу эса ўз набатида бундан олдин тарқалган миш-мишларнинг аксидир, бироқ Apple бармоқ изи сканери датчигини дисплейга жойлаштира олмайди ва Home тугмачаси олиб ташлашни режалаштирмоқда. Агарда унинг корпуси металлдан ишланса симсиз қувват олиш тизими қандай ишлайди?
Изоҳ (0)