Болалар ва катталар томонидан гаджетлардан фойдаланиш сабабли кўриш қобилияти ёмонлашувига бир неча қоидалар — меъёрни билиш, қурилмалардан қоронғуда фойдаланмаслик, уларни кўздан йироқ тутиш ва кўпроқ тоза ҳавода бўлишга риоя этиш орқали йўл қўймаслик мумкин. Бу ҳақда врач-офталмолог, тиббиёт фанлари номзоди Ирина Лешенко маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Аввало гаджетларни кичик — икки-уч ёшли болаларга бермаслик, каттароқ ёшдаги болалар фойдаланишини эса чеклаш лозим. Улардан қоронғуда фойдаланмаслик, ёритиш яхши даражада бўлишига эътибор қаратиш зарур», — таъкидлади Лешенко.
Шифокорга кўра, портатив электрон қурилмалардаги матн кўзни зўриқтирмаслиги учун майда бўлмаслиги лозим.
Шунингдек, инсон кўзи учун қай бири — планшет ёки мобил телефон зарарлироқ эканлигининг аниқ даражалари йўқ. Экран қанчалик яхши ва замонавий бўлса, шунчалик хавфсизроқ ҳисобланади.
Изоҳ (0)