Ўзбекистон Марказий банки бошқарувининг қарорига асосан «Мадад Инвест банк» хусусий акциядорлик тижорат банкига чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун лицензия берилди. Бу ҳақда Марказий банк расмий сайтида маълум қилинди.
«Мадад Инвест банк» ХАТБ ўз фаолиятини ўтган йилнинг октябрида Фарғона вилоятида бошлаган. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллик якунларига кўра, банк активлари 42,7 миллиард сўм, жами мажбуриятлари — 28,7 миллиард сўм, кредит қўйилмалари — 34 миллиард сўмни ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)