23 июль куни Ғазо сектори ҳудудидан учирилган ракета ҳавода уриб туширилмагани боис Исроил жанубидаги аҳоли яшаш жойига тушди ва портлади. Бу ҳақда, The Jerusalem Post нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ракета тушиши оқибатида ҳеч ким зарар кўрмади, жиддий вайроналиклар келиб чиқмади.
Ўтган сафар Исроил Ғазо сектори томонидан 26 июнь куни ўққа тутилган эди. Ўшанда Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари бунга жавобан «ҲАМАС»нинг Ғазо секторидаги марраларини бомбалаган эди.
Изоҳ (0)