Ҳиндистонлик созанда бош миясида операция ўтказилган 7 соат давомида гитара чалиш билан банд бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бангалорда яшовчи Абхишек Прасад 2012 йилда орзусини амалга ошириш ва мусиқа билан шуғулланиш учун IT-мутахассис лавозимини тарк этди. Бироқ у қўл бармоқларига таъсир ўтказувчи ва мушакларни беихтиёр қисқаришга мажбур этувчи мушак дистонияси хасталигига чалинганди.
7 соат давом этган операция давомида эркак нейрожарроҳларга бош миясидаги муаммоли жойларни аниқлашда ёрдам бериш учун ҳушида қолди.
«Шифокор менга ‘гитарани ўзингиз билан операция хонасига олинг, ўзингизни қандай ҳис этаётганингизни доим билиб туришим керак’, деди», — ҳикоя қилди созанда.
Прасадга кўра, операция муваффақиятли ўтди ва у бир йилдан сўнг ўзининг илк альбомини чиқариш ниятида.
Изоҳ (0)