АҚШнинг Нешвилл шаҳрида (Теннесси штати) яшовчи Андреа ван Веггель ўзининг қарамоғидаги Африка қизил ўргимчаги чигирткага ҳужум қилганини секинлаштирган ҳолда тасвирга олди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Daily Mail нашрига кўра, ўргимчакларнинг бу тури асосий вақтини ер остида ўтказади ва юзага фақат емиш — ҳашарот, сичқон ва қушларга чанг солиш учун чиқади.
Ўта тажовузкорлиги учун уни уй жонивори сифатида тутиб туриш бу борада тажрибага эга кишиларгагина тавсия этилади. Андреа ван Веггель шундай шахслар тоифасига кирса ажаб эмас: унинг уйида ўргимчакларнинг ўнлаб тури истиқомат қилади.
Изоҳ (0)