Футбол бўйича Испания Ла Лигасида янги мавсумнинг 1-тури 19 август куни старт олади. 2017/18 йилги чемпионатнинг сўнгги тури 20 май санасига тайин қилинди.
Мавсумни, табиийки, Испания Суперкубоги учун баҳс очиб берада. Бунда мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Реал», Испания кубоги соҳиби «Барселона» билан кетма-кет икки ўйинда майдонга тушади.
13 август кунги «Эль-Класико» «Камп Ноу»да ўтади, 16 август куни эса азалий рақиблар «Сантьяго Бернабеу»да тўқнаш келади.
«Қироллик клуби» янги мавсумни «Депортиво» майдонидаги ўйин билан бошлайди. Эрнесто Валверде бошқарувидаги «Барселона» эса биринчи учрашувда «Бетис»ни қабул қилади.
Испания Ла Лигаси 1-тур беллашувлари 19—20 август
«Депортиво» — «Реал Мадрид»«Леванте» — «Вильярреал»«Сельта» — «Реал Сосьедад»«Барселона» — «Бетис»«Леганес» — «Алавес»«Севилья» — «Эспаньол»«Атлетик» — «Ҳетафе»«Малага» — «Эйбар»«Жирона» — «Атлетико»«Валенсия» — «Лас-Пальмас»
«Реал» ва «Барселона»нинг мавсум давомидаги икки тўқнашуви 20 декабрь ва 6 май саналаридан жой олди.
«Реал» ва «Атлетико» ўртасидаги Мадрид дербисининг биринчиси 19 ноябрь куни ўтади. Жавоб беллашуви 8 апрелга тўғри келган.
Ва ниҳоят «Барселона» ҳамда «Атлетико»нинг икки тўқнашуви 15 октябрь ва 4 март саналаридан жой олган.
Изоҳ (0)