Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззах вилояти Фориш туманидаги Farish Agro Valley масъулияти чекланган жамиятида минг бош эчки боқишга мўлжалланган замонавий ферма қурилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: «Tibbiyot.uz»

Фото: «Tibbiyot.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг 31 майдаги «Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2017–2018 йилларда қиймати 3,5 триллион сўмлик 3048 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу ҳужжат асосида Фориш туманида зотдор эчки боқишни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган.

Мазкур дастурда «Трастбанк», Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси ва Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан туманда эчкичилик тармоғини янада ривожлантириш, наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш, сервис хизмати кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳисобидан маҳсулдорликни ошириш бўйича 2017–2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси белгилаб берилган.

Туманда сут, жун, гўшт йўналишларидаги наслли эчки зотларини кўпайтириш ишлари «Фориш» агрокомплекси, Farij Agro Nurafshon, Farish Agro Valley масъулияти чекланган жамиятлари томонидан амалга оширилмоқда. Эчкини зооветеринария талаблари асосида боқиш, мустаҳкам озуқа базасига эга бўлган ушбу чорвачилик субъектларига хориждан минг бош наслли эчки келтириш кўзда тутилган. Бунинг учун 11,5 миллиард сўм сарфланади.

«Швейцариянинг ‘Зейенан’ зотли эчкилари зоотехника талаблари асосида боқилса, бир бош эчкидан йилига 3 тоннагача шифобахш сут олиш мумкин экан. Бундан ташқари, эчки жуни, гўшти ҳам даромад келтиради. Нурота тоғ этакларида жойлашган Фориш яйловлари наслли эчкиларни боқиш учун жуда қулай. Ушбу табиий қулайликларни назарда тутиб, ферма шу ҳудудда ташкил этилмоқда», — деди Farish Agro Valley раҳбари Д. Оқмирзаев.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда