Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи давомида Паркенцой сувидан унумли фойдаланиш лойиҳаси тақдим қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Давлат раҳбарига Паркент шаҳрининг бош режаси ҳақида сўзлаб берилди. Бундан ташқари, Паркентнинг экологик тоза ҳудудларида дам олиш ва соғломлаштириш масканларини жойлаштириш бўйича таклифлар берилди. Қурилаётган дам олиш зоналари энергиятежамкор бинолардан иборат бўлади.
Президент Паркентнинг энг сўлим жойида ёзувчи ва шоирлар учун 50 та уй қуриб бериш кераклигини таъкидлади. Улар ижод қилиши учун шароит яратиш зарур. Ёзувчиларнинг олдига эса янги асарлар ёзиш, етук шогирдлар етиштириш каби вазифалар қўйилди.
Изоҳ (0)