Баъзилар ҳар доим ва ҳамма жойга кечикади. Маълум бўлишича бундай одамлар тайёрланишга ва йўлга кетадиган вақтларини қандай режалаштириши билан фарқ қилишар экан.
Америкалик психотерапевт Хелпменнинг фикрича, одатда бундай одамлар ёки тайёрланиш вақтида қилишлари керак бўлганларнинг ҳаммасини ҳисобга олмайди ёки ҳар бир иш учун қанча вақт кетишини ўйлаб кўрмайди.
Сурункали кечикадиган одамларга аниқликка интилишни бошлаши учун аниқ сабаб керак бўлади.
«Уларга бошқаларнинг дилини оғритаётгани тўғрисидаги фикр одатда ёрдам бермайди. Аксинча бу уларни яхши тушунмаётганликлари учун хафагарчиликни келтириб чиқаради, — дейди Хелпмен. — Аниқлик уларга нима беришини ўзлари кўриши керак».
Вақтни тўғри мўлжаллашни ўрганинг
Муаммони идрок қилишнинг ўзи ундан қутулишга ёрдам бера олмайди. Шунинг учун Хелпмен шундай машқ қилишни тавсия қилади.Одатда сиз тайёрланишга ва йўлга қанча вақт сарфлашингизни ёзинг. Кейин тайёрланиш вақтида қиладиганларингизнинг ҳаммасини рўйхат қилинг ва ҳар бир иш учун қанча вақт кетишини ҳисоблаб чиқинг. Охирида ҳаммасини қўшинг.
Ҳаммасини ҳисобга олдингизми? Кўпинча биз ювиниш ёки почтани текшириш каби ишларга анча вақт кетса ҳам уларга унчалик эътибор бермаймиз.
Бирор жойга боришдан олдин қилишингиз керак бўладиган ишларингизнинг иккинчи рўйхатини тузинг ва ҳар бирининг ёнига бажаришга кетадиган максимал вақтни кўрсатинг. Иккала рўйхатни солиштиринг. Агар сиз кечикишга одатланган бўлсангиз, фарқи анча катта бўлади.
Энди ўзингизга боғлиқ бўлмаган омилларни аниқлаб олинг: бирор нарсани унутган ва қайтиб келишга тўғри келган, автобус кечиккан ёки сиз тирбандликда қолган ҳолатлар. Ва бу ҳолатлар қандай такрорланишини ҳисобга олинг.
Юз бериши мумкин бўлган бундай воқеаларнинг ҳар бири учун қўшимча вақт ва яна 5 дақиқа ҳар эҳтимолга қарши вақт қўшинг.
Ҳафта давомида бу режимга амал қилишга ҳаракат қилинг. Агар сизда барибир кўп вақт кетаётган бўлса, сабабини ўйлаб кўринг, рўйхатдаги ҳар бир ишни бошқатдан кўриб чиқинг.
Ҳар бир иш учун ҳақиқатда қанча вақт кетишини тушунганингиздан кейин сизга вақтни тўғри ҳисобга олиш ва кечикмасдан аниқ вақтида бориш осон бўлади.
Манба: Men’s Health
Изоҳ (0)