Агар сиз ҳақиқий брендли кроссовкаларни интернет-дўконлардан излаётган бўлсангиз, пулларингизни сифатсиз қалбаки маҳсулотга сарфлашингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун тўлашдан олдин кроссовкани ва унинг қутисини синчиклаб кўриб чиқинг.
Қутиси ва ёрлиғи
Кўпинча қалбаки кроссовкаларнинг қутилари ғижимланган ёки йиртилган бўлади. Чунки қутини ясашда ишлатилган картон қоғоз жуда юпқа ва арзон бўлади.Шунингдек молнинг ўлчами ва рақами ёзилган ёрлиққа ҳам эътибор беринг. Агар у қийшиқ жойлашган ва хато ёзилган бўлса, демак сиз қалбаки молга дуч келгансиз.
Ранги
Қалбаки буюмлар кўпинча ҳақиқий брендлар томонидан ҳеч қачон ишлаб чиқарилмаган ғайритабиий рангларда ва безакларда бўлади.Агар кроссовкалар ўзининг ранги ва безаклари билан сизни ҳайрон қолдирган бўлса, бундай модель ҳақиқатан ҳам ишлаб чиқарилганми ёки йўқлигини текшириб кўринг. Буни интернетдан излаб кўришингиз ҳам мумкин.
Текшириб кўриш зарур бўлган бир нечта бандлар:
- Тикилиши. Баъзи қалбаки кроссовкаларда чоклар нотекис ёки умуман чеккага чиқиб кетган бўлади.
- Материаллар. Ишлаб чиқарувчининг сайтида эълон қилинган материаллар билан мос келишини текшириб кўринг.
- Қисмлари. Логотиплари жойида эканлигини ва қийшиқ жойлаштирилмаганини текшириб кўринг.
- Ҳиди. Кўпинча қалбаки кроссовкалар сифатсиз материаллардан қилингани учун ўткир ҳид қалбакилигини тасдиқловчи яхши белги бўлиши ҳам мумкин.
- Тилчаси устидаги ишлаб чиқарилган йили. Қалбаки кроссовкаларда баъзан ишлаб чиқарилган йилини нотўғри кўрсатишади.
Изоҳ (0)