АҚШ базаларининг Суриядаги жойлашуви ҳақидаги махфий маълумотлар Туркиянинг Anadolu агентлиги томонидан чоп этилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 2015 йилдан буён битта база Румайлан ҳудудида (ал-Хасака вилояти) ишлаб турибди. У анча йирик бўлиб, транспорт самолётларини қабул қила олади.
2016 йили эса Айн ал-Араб шаҳрининг Хароб-Иск туманида ҳарбий база очилган бўлиб, унинг ҳажми фақат вертолётларни қабул қилиш имкониятини беради. Шунингдек, у курдларга ҳарбий ёрдам етказиш йўналишларидан бирида транзит вазифасини бажаради.
Ал-Хасака вилоятидаги яна учта база тилга олинади. Уларнинг охиргиси Тал-Байдар туманида қурилган. У ерда АҚШнинг юз нафар ҳарбий хизматчиси ўрнашган. Аш-Шаддодий базасида эса 150 ҳарбий хизматчи турибди.
Ниҳоят, Манбиж шаҳрида Озод Сурия армиясига қарши курашга қаратилган икки база, Ракка вилоятида эса учта база жойлашган.
Изоҳ (0)