Чемпионлар халқаро кубогининг Хитой зонасида иштирок этаётган Италиянинг «Милан» ҳамда Германиянинг «Боруссия» (Дортмунд) клублари кеча ўзаро майдонга тушди.
Учрашув немис клубининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Шу трансфер ойнасида миланликлар эътиборига тушган Пьер-Эмерик Обамеянг дубл қайд этди. Нури Шаҳин ҳисобни очувчи, миланликлардан Карлос Бакка эса мувозанатни тикловчи голларга муаллифлик қилди.
Хитойлик бизнесменлар таъсири остида қаддини тиклашга ҳаракат қилаётган «Милан» сафида шу куни 19 нафар футболчи майдонга тушди. Айни вақтда бош мураббий Винченцо Монтелла янги таркиб шакллантиришга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, Томас Тухелни мавсум тугагач истеъфога чиқарган «Боруссия»ни Бос Петер майдонга бошлаб чиқди.
Чемпионлар халқаро кубоги Хитойдаги ўйин 18 июль, сешанба
Изоҳ (0)