Исроиллик талаба қиз Ротем Бидес Польшадаги собиқ Освенцим концлагерига олти марта ташриф буюриб, ҳар сафар у ердан қандайдир экспонатни ўғирлаб чиққани маълум бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Бейт-Берл» коллежи санъат факультетининг 27 ёшли талабаси собиқ ўлим лагеридан идишлар, металл болт, бир нечта синиқ ва музей ҳудудидан ҳеч нарса олиб чиқиб кетиши мумкин эмаслиги ёзилган лавҳани ўғирлаганини тан олди.
Бидеснинг ўзи бу ишларини қоидабузарлик деб ҳисобламаяпти, негаки у мазкур буюмлардан ўз арт-лойиҳасида фойдаланган.
«Бейт-Берл» унинг лойиҳасини талабалар ишлари кўргазмасидан олиб ташлади, Бидесга нисбатан суриштирув ўтказиладиган бўлди. Коллежнинг расмий баёнотида қизнинг хатти-ҳаракатлари қораланди.
Изоҳ (0)