19 июль куни Ислом маданияти ривожига ҳисса қўшган Абу Исо Термизий номи билан аталувчи, Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган «Имом Термизий» жоме масжидига биринчи ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий порталида маълум қилинди.
Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги уламолар, масжид қавми ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Муфтий қурилаётган масжид қиёматгача хизмат қилишини ният қилиб, биринчи ғиштни қўйиб берди. Шунингдек, нуронийлар ва эзгу ниятда йиғилган қалби пок инсонлар ҳам бирин-кетин пойдеворга ғишт қўйди.
Изоҳ (0)