Ўзбекистон—Европа Иттифоқи ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси Европа сайёҳлик ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон делегацияси 17 июль куни Брюсселда Европа туристик агентликлари ва туроператорлари ассосиацияси ҳамда Бельгиянинг Bandua Communications Unipressoal LDA компанияси раҳбарлари билан учрашувлар ўтказган.
Музокаралар якунига кўра Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан Европа туристик агентликлари ва туроператорлари ассосиацияси ўртасида Англашув меморандуми имзоланган.
Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Bandua Communications Unipressoal LDA ўртасидаги бошқа бир шартномага мувофиқ, TV5 Monde каналларида Ўзбекистон миллий туристик маҳсулоти тарғиб қилинади.
Изоҳ (0)