Афғонистон президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар ва Инфратузилмалар, технологиялар ва кадрлар ресурслари бўйича катта маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳумоюн Қаюмий бошчилигидаги делегациялар 19 июль куни Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, ташриф дастуридан Ўзбекистон—Афғонистон кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш ўрин олган.
Изоҳ (0)