Иқтисодиёт вазирлиги мамлакат тадбиркорларини бизнес муҳитининг муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этишга чорламоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматига таянган ҳолда «Газета.uz» хабар қилди.
Тадбиркорлар ўз фаолиятида солиқ тўлаш, кредит олиш, лицензияларни расмийлаштириш, маҳсулот ва хизматларни сертификатлаш, ишчиларни ёллаш ва бошқа соҳаларда дуч келаётган мураккабликларни қандай ҳал этиш тўғрисидаги таклифларни бўлишиши мумкин.
Иқтисодиёт вазирлиги таклифлар учун махсус жадвални электрон почта орқали юборишни сўрамоқда.
Изоҳ (0)