Амирликларнинг амалдаги чемпиони ҳисобланган «Ал-Жазира» ўз сафини яна бир тажрибали футболчи билан бойитди. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар берди.
11 йил давомида «Ал-Аҳли» шарафини ҳимоя қилиб келган ҳужумчи Аҳмад Ҳалил ҳам фаолиятини «Ал-Жазира»да давом эттиради. 2004 йилдан буён БАА миллий терма жамоасига жалб қилиб келинадиган ҳужумчи билан шартнома қанчага мўлжаллангани борасида аниқ маълумот берилмаган.
Аввалроқ «Ал-Жазира» ўзбекистонлик Сардор Рашидов, шунингдек, Мубарак Буссуфа, Лассана Диара каби легионер футболчилар билан ҳам шартнома имзолаганди.
Маълумот учун, шу йилнинг декабрь ойида «Ал-Жазира» клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Изоҳ (0)