Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳудудида жойлашган автомобиль бозори кўчирилади. Бу ҳақда «1news» сайти ҳукуматдаги манбасига таяниб маълум қилди, деб хабар берди Uz24.
Хабар қилинишича, автомобиль бозорини кўчириш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Яқин давр мобайнида бу борада якуний қарор қабул қилинади.
«Ушбу бозор ортиқча тирбандликларга сабаб бўлиб, аҳолига қатор ноқулайликларни келтириб чиқармоқда. Шу мақсадда ҳукумат мазкур бозорни Тошкент вилояти ҳудудига кўчириш бўйича таклифларни ишлаб чиқди. Мазкур таклифлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 10 июль куни туманга ташрифи доирасида муҳокама қилинди», — дейилади хабарда.
Сергели автомобиль бозори Янгийўл ва Зангиота туманларидан бирига кўчирилиши мумкин.
Изоҳ (0)