Франциянинг миллий байрами — Бастилиянинг қулаши (14 июль) куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирлари давомида 900 га яқин машина ёқиб юборилди, 370 га яқин одам ҳибсга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мамлакат ИИВнинг ахборотига қараганда, 13–14 июль кунлари жами 897 автомобиль ёқиб юборилган, 368 киши ушланган.
2016 йил шу кунлари 855 машина ёқилган, 577 киши ушланган эди.
Изоҳ (0)