АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Трамп Парижни тарк этди, лекин Трамп Франциянинг биринчи хоними Брижит Макронни «ажойиб форма»да эканлиги билан мақтагани, Мелания хоним эса ўз либослари билан Christian Dior мода танқидчиларини ҳайратга солгани матбуотда ҳали ҳам муҳокама қилинмоқда. «Газета.ru» Мелания Трампнинг халқаро ташрифлардаги либослари дипломатия қуроли эканлигини таъкидламоқда.
Мелания Трамп расмий ташрифлар учун танлайдиган либослар у ар-Риёдда самолётдан тушгани ҳамон бутун дунё матбуоти диққатини ўзида жамлади. 20 май куни АҚШнинг биринчи хоними Саудия Арабистонига эри билан бирга борган эди.
Боши ёпилмаган, комбинезон кийган Трамп хонимнинг кўриниши таҳлилчилар томонидан қуйидагича талқин қилинди: у маҳаллий анъаналарга ҳурмат кўрсатди, аммо ўз чегараларини ҳам белгилаб олди. Сафар сайин унинг бу мақсади янада ойдинлашиб борди — Меланиянинг Исроилдаги, Ватикандаги, Германиядаги ва Польшадаги либослари у жамоатчилик олдига ҳар чиқиш олдидан чуқур ўйлашини кўрсатди. Бу нимадан далолат? Мелания Трамп камида биринчи хоним вазифасининг уддасидан чиқаётганидан далолат, дейилади материалда.Саудия Арабистони
Саудия Арабистонига АҚШнинг биринчи хоними нима кийиб бориши жамоатчиликни кўп ўйлантирди ва жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди.
Президентнинг рафиқаси бу сафар ҳам ўз услубига хиёнат қилмади. Президент самолёти трапидан у Stella McCartney тақдим этган 949 евролик қора комбинезонда тушди. Либос унинг баданини бутунлай ёпар эди. У мусулмон давлатига бошини ёпмай келгани билан, либос тўлиқ ҳаё сақлаши ва маҳаллий аёлларнинг либоси — абаяга ўхшаши танқидчиларга маъқул келди.Исроил
Исроилга ташриф чоғида Трамп хоним маҳаллий ишлаб чиқарувчини қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Самолётдан биринчи хоним Michael Kors тақдим этган 997 долларлик костюмда тушди. Унинг бу кўриниши ҳам матбуотда кўп муҳокама қилинди. Кейинги ишчи учрашувлар учун Мелания Dolce & Gabbana’дан қора кўйлак, шунингдек, Сербиянинг Roksanda брендидан 2730 долларлик миди кўйлакни танлади.Ватикан
Рим папаси билан учрашув чоғида Мелания Трамп анъанавий кийинишга қарор қилди. У узун енгли қора кўйлак кийиб, бошини қора рўмол билан ёпди. Ишчи учрашувга мос либосларни у, одатдагидай, Dolce & Gabbana брендидан топди.Брюссель
Брюсселдаги ишчи учрашувда Дональд Трампнинг рафиқаси яна мақтовларга сазовор бўлди. Дастлаб у атласли нюд либосида чиқди — уни бельгиялик дизайнер Maison Ullens тақдим этди. Қиролича билан тушликда эса Мелания Dolce & Gabbana’дан олинган қора тўрли либосда бўлди.Сицилия
Сицилиядаги G7 мамлакатлари саммитида Мелания яна Dolce & Gabbana’га бўлган муҳаббатини намойиш этди. Бренднинг ватанида бу айниқса пухта ўйланган дипломатик қадам бўлди. Биринчи хоним ёзги жакетда жамоатчилик олдига чиқди. Қадимги Театрдаги Ла Скала филармония оркестри концертига эса у кумушранг мидида борди. Яна Dolce & Gabbana тақдим этган ушбу либос 40 минг доллар туради.Польша
Варвашада Коперник номидаги илмий марказга ташриф буюрган Трамп хоним уч рангли либос кийди. Испаниянинг Delpozo бренди тақдим этган либос тўқ кўк вискозадан тикилган. Либос нархи — 2,2 минг евро.Германия
G20 саммитида Мелания попукли оқ кўйлак кийган ҳолда жамоатчилик қаршисида намоён бўлди. АҚШнинг Michael Kors бренди тақдим этган либос қарийб 3 минг доллар туради. Бунга қўшимча сифатида хоним Christian Louboutin брендининг 1,4 минг доллар турадиган қизил пояфзалини танлади.Франция
Парижга йўл олар экан, Мелания Christian Dior миллий модалар уйига ҳурмат кўрсатди. Собиқ модель қизил костюмда эди. Биринчи хоним ва унинг стилисти Эрве Пьер бу билан модалар уйининг 70 йиллигига ҳурмат кўрсатишга қарор қилди.
Расмий тушликда АҚШнинг биринчи хоним Эрве Пьер тайёрлаган уч рангли либосни кийди, парадда эса гулли безак берилган Valentino миди-либосида пайдо бўлди.
Изоҳ (0)