«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тошкент—Бишкек йўналишидаги рейслар сонини 2 маротаба кўпайтириб, ҳафтасига 4 тага етказади. Бу ҳақда Қирғизистон транспорт ва йўллар вазири ўринбосари Гулмира Абдралиева Тошкентда, «Дававианазорат»даги учрашувда маълум қилди, дея хабар беради UZ24.
Қирғиз томони ўзбек ҳаво кемаларига хизмат кўрсатишда имтиёзли шароитлар таклиф этди. Шунингдек, «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га «Манас» аэропорти орқали Евосиё иқтисодий иттифоқи, АҚШ ва Жануби—Шарқий Осиё мамлакатларига транзит парвозларига эркинликнинг бешинчи даражасини тақдим этишга тайёрлик билдирилди.
Қирғизистон делегацияси Тошкент—Иссиқкўл—Тошкент йўналиши бўйича чартер рейслари қайта тиклангани учун Ўзбекистон ҳукуматига ўз миннатдорлигини изҳор этди.
Қайд этиш жоизки, Тошкентга ташриф Ўзбекистон ва Қирғизистон авиация расмийларининг охирги 9 йил мобайнидаги илк учрашуви бўлди.
Изоҳ (0)