Россия президентини Оливер Стоуннинг «Путин билан интервью» фильмида суратга тушишга матбуот котиби Дмитрий Песков ундаган. Бу ҳақда давлат раҳбарининг ўзи маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Аввалига фильм зарурлигига шубҳа қилгандим, чунки нима дейишимни шундоқ ҳам ҳамма билади. Бироқ у америкалик томошабинга биринчи галда Россия ҳақида гапириб беришим зарурлигини айтиб, мени кўндирди», — деди Песковни назарда тутган Путин.
Суратга олиш учун махсус тайёргарлик кўрилмагани маълум бўлди. Президент матбуот хизмати унинг жадвалида бўш вақтларни топиб, фильмни суратга оладиган гуруҳни таклиф этган.
Путиннинг тан олишича, фильмни ўзи ҳали тўлиқ кўрмади: хорижий ташрифдан қайтаётганда уни кўраётиб, ухлаб қолди.
Изоҳ (0)