Приморье полицияси кўплаб одамлар тўпланган пляжда Амур йўлбарсини сайр қилдириб юрган шахс тасвирланган видеони текширмоқда, деб хабар берди «Вести.ru».
Ролик Находка шаҳарида суратга олинган. Номаълум эркак йирик йитқични арқонда етаклаб юриб, у билан бирга суратга тушишни таклиф қилган, деб хабар берди «Россия 24». Видеодан кўриш мумкинки, ҳеч қандай хавфсизлик чоралари кўрилмаган. Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, йўлбарс Приморьега гастролга келган циркка тегишли.
Изоҳ (0)